Огоҳ бўлинг, Автомашинангизни эшиклари очиқ ёки қўриқланмайдиган жойларда салонида пул, ҳужжат ёки бошқа турдаги қимматбаҳо буюмлар билан биргаликда қаровсиз қолдирманг!
Номаълум шахс Ғиждувон тумани «Шарқ» маҳалласи Ю.Ҳамадоний кўчасида турган Навоий вилояти Зарафшон шаҳар «Ёшлик» маҳалласида яшовчи бошқа бир фуқарога тегишли бўлган «Damas» русумли автомашинанинг қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, салонидан 12.800.000 сўм пулларини ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, туманнинг «Дегрезон» маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган Б.Б. исмли шахс содир қилганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шу ўринда, фуқаролардан шахсий мол-мулкларини, айниқса автомашинанинг эшигини очиқ ҳолатда, қўриқланмайдиган жойларда қаровсиз қолдирмасликларини, бу билан ўғирлик учун ўзлари имкон яратиб бермасликларини сўраб қоламиз!