4 Август 2023 йил 616

Ўғрилик жинояти "Рекс" лақабли хизмат итининг кўмаги билан фош этилди

2023 йилнинг 8 июнь кунидан 9 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Олот тумани “Халифа” маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган Я.Д.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан баҳоси 400 АҚШ доллари бўлган “Нексия” русумли автомашинанинг эҳтиёт қисмларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Олот тумани Ҳалқобод маҳалласида яшовчи 2009 йилда туғилган вояга етмаган Н.М. ҳамда 2007 йилда туғилган вояга етмаган НЖ.лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари тумани ИИБ ходимлари томонидан вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ кинология хизмати ҳисобида бўлган “Рекс” лақабли хизмат ити ёрдамида фош қилинган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech