20 Феврал 2023 йил
889
ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс ўзганинг ҳаётини ҳам барбод қилди
Бухоро туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган шахс, 2020 йил 19 октябрда Бухоро вилояти ОИТС га қарши курашиш Маркази томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, ОИВ инфекциясини қасддан юқтирганлик учун Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, бир аёл билан 2020 йил 15 октябрь кунидан бошлаб ҳозирги кунга қадар ўзи истиқомат қиладиган уйида ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб келиб, ушбу аёлга ОИВ инфекциясини юқтириш хавфи остида қолдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.