ОИВ инфекциясини юқтириб олган Сирдарёлик аёл бир нечта фуқароларнинг ҳаётини барбод қилди
Сирдарё вилоятида яшовчи, 1999 йилда туғилган М.С. исмли аёл 2020 йил 13 февралда Сирдарё вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан ОИВ инфекцияси юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, унга бошқа шахсларга ОИВ инфекциясини юқтирган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, у қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, 2022 йил август ойидан 2022 йил декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Бухоро тумани ҳудудида жойлашган чўл зонасида 4 нафар фуқаролар билан бирга бир неча маротаба жинсий алоқада бўлиб, ўзида ОИВ инфекцияси борлигини олдиндан билган ҳолда ушбу касалликни бошқа шахсларга юқтириш хавфи остида қолдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ж.К.нинг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.