Олийгоҳ ҳожатхонасидан ўғирланган телефон топилди
2023 йил 28 январь куни соат 15:05 дан соат 15:20 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Бухоро шаҳар М.Иқбол кўчасида жойлашган Бухоро Давлат Университетининг маъмурий биноси ҳовлисидаги ҳожатхонада Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи, фуқаро томонидан қолдирилган аёллар сумкаси ичидан бир дона баҳоси 1.800.000 сўмлик «РедМИ-9» русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган техкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Бухоро шаҳар Шейхон кўчасида яшовчи, 2002 йилда туғилган И.М. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.