Олот тумани: Чорва мол ўғриси ушланди
Туман Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2023 йилнинг 10 февралидан 11 февралига ўтар кечаси номаълум шахс, Олот тумани Сойинқоровул маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, унинг молхонасидан бир бош баҳоси 2.000.000 сўмлик қўйини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни туманнинг Хидрейли маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган в.Э исмли шахс содир қилганлиги фош этилиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг фош этилмасдан қолаётган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлашга қаратилган тезкор ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.