18 Март 2023 йил
488
Олот туманида ноқонуний майнинг ускуналарини ишлатиб келган фуқаро фош этилди
Олот тумани Буюк ипак йўли кўчасида яшовчи, 1975 йилда туғилган Ғ.Б. ноқонуний равишда ўз бошимчалик билан электр энергия тармоғига уланиб, туман ЭТК билан шартнома тузмасдан 6 дона майнинг ускуналарини ишлатиб келиб, туман ЭТКга жами 38,9 млн. сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 185/2-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.