15 Март 2023 йил 485

Олот туманида ерни ноқонуний эгаллаш ҳолати аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Олот тумани ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ерлари хатловдан ўтказилганида бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Олот тумани Денов маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган М.Р. шу маҳалла ҳудудидаги вилоят ҳудудий «Агропилла» МЧЖ балансида бўлган, қишлоқ хўжалиги харитасининг 913-контуридаги 45 балл банитетли жами 0,07 гектар суғориладиган ер майдонини қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 2022 йил сентябрь-октябрь ойларида ушбу ер участкасининг 0,035 гектар қисмида уй-жой қуриш мақсадида тупроқ ишлари бажарганлиги ва 300 М.кв. майдонида қурилиш ишларини амалга оширганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 229/1-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech