1 Июн 2023 йил 465

Олотда автомашинанинг “такси” логотипи туширилган жиҳозини ўғирлаган шахс фош этилди

Олот тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, номаълум шахс 2023 йилнинг 27 апрель куни тахминан соат 12-00 дан 12-30 гача бўлган вақт оралиғида, Олот тумани “Маърифат” маҳалласи ҳудудида жойлашган туман тиббиёт бирлашмасига кириш дарвозаси олдида қаровсиз қолдирилган Олот тумани Нонимас маҳалласида яшовчи, 1963 йилда туғилган Н.Ш. га тегишли “Матиз” русумли автомашинанинг устки қисмига ўрнатилган баҳоси 200.000 сўмлик, йўналишсиз йўловчи ташувчи автомашиналар белгисини кўрсатувчи “шахмат” белгили махсус жиҳозини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган хабар асосида Олот тумани ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Колексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Олот тумани “Жайхунобод” маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Х.Б. исмли шахс содир қилганлиги фош этилди.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech