7 Июн 2023 йил 488

Олотда бир неча фуқароларни чув туширган яна бир шахсга нисбатан жиноят иши очилди

Туман Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, Олотнинг “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Р.Д. исмли шахс 2019 йилнинг 12 октябрь куни Ромитан тумани “Ҳасанобод” маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган таниши Қ.Б.нинг ўзига бўлган ишончини суиистеъмол қилиб, Тошкент вилояти Олмалиқ туманида катта қурилиш ишларини бошлаганлигини айтиб, уни алдаб, 200 млн. сўм мабларғларини қўлга киритиб, пулларни қайтариб бермасдан келган.

Шунингдек, у жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йилнинг 14 октябрь куни маҳалладоши Б.Л. ни ҳам алдаб, пул зарурлигини айтиб, гўёки Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчасида қураётган кўп қаватли уйларидан бирининг 1-қаватидан савдо дўконини арзон нархда сотишни ваъда бериб, дастлаб 200 млн. сўм, кейинчалик яъни 2020 йилнинг март ойида пластик картасидан 90 млн. сўм пулларни ўтказиб олишга эришиб, қўлга киритилган умумий суммадан 10.000 АҚШ долларини қайтариб, қолганини бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда ушбу шахсдан жабрланган бошқа фуқаролар ҳам бор ёки йўқлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ҳамда терггов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech