Олотда чорва мол ўғриси қўлга тушди
Олот тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра номаълум шахс 2023 йил 17-май куни соат тахминан 21:00 дан 22:30 гача бўлган вақт оралиғида, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиб, текин бойлик орттириш мақсадида, туманнинг “Ёшботир” маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро Б.Ҳ. нинг қўйхонасига ғайриқонуний равишда кириб, баҳоси 2.000.000 сўмлик бир бош қўчқорини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Олот тумани Ёшботир маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган М.Ж. исмли шахс содир қилганлиги аниқланди.
Ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.