Олотда қорамол ўғриси фош этилди
Олот тумани ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2023 йил 28 май куни эрталаб тахминан соат 07:00 ларда номаълум шахс туманнинг “Катта Баёт” маҳалласида яшовчи бошқа бир фуқарога тегишли бўлган, ушбу маҳалланинг чўл ҳудудида ўтлаб юрган бир бош баҳоси 4.000.000 сўмлик қорамолини яширин равишда ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши 1975 йилда туғилган Ж.Ш. исмли шахс содир қилганлиги аниқланди ва ҳозирги кунда унинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.