4 Апрел 2023 йил
687
Олотда қўшнилар ўртасидаги келишмовчилик оғир оқибатли жиноятга сабаб бўлди
Олот тумани "Салақороқул" маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган Ҳ.Ж. 2023 йил 5 март куни соат 15:30 ларда ўз яшаш хонадонининг олд томонида жойлашган томорқа ерида қўшниси 1974 йилда туғилган Я.Х. билан томарқа чегараси масаласида тортишиб, келишмовчилик натижасида жанжаллашган. Ушбу жанжал вақтида Я.Х. ни уриб суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.