9 Март 2023 йил
482
Олотлик кўча безориси қонун олдида жавоб беради
2023 йилнинг 11 февраль куни соат 19:30 ларда Олот тумани Чорбоғ маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ф.О. маст ҳолда туманнинг Бунёдкор маҳалласидан ўтувчи йўлда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бир фуқаро билан жанжаллашиб, жанжал вақтида унгa ўртача оғир даражадаги шикаст етказиб, безорилик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ж.К. нинг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.