3 Август 2023 йил 594

“ОЛХ” онлайн савдо платформасида фирибгарлик йўли билан фуқароларни чув туширган устомон ушланди

Вобкент тумани Қурувчи маҳалласида яшовчи,  Б.Ш. отасининг уяли алоқа аппарати орқали интернет тармоғидаги “ОЛХ” онлайн савдо платформасига кириб, ўзига тегишли велосипедини сотиш мақсадида эълон берган. Шундан сўнг унга нотаниш рақамдан номаълум шахс қўнғироқ қилиб мазкур сайтда унинг эълонини кўрганлигини ҳамда унинг велосипедини 600.000 сўмга сотиб олишлигини билдириб, Б.Ш.га мазкур пулни унинг пластик карта ҳисоб рақамига ўтказиб беришини ваъда қилиб, ундан онасининг пластик карта рақамини олишга эришиб, пластик карта ҳисоб рақамидан 1.600.000 сўм миқдордаги пулларни ечиб олиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган А.А. содир қилганлиги фош этилган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг содир этилиб, фош этилмасдан келаётган худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech