Оммавий тадбирларни ўтказувчилар диққатига!!!
Ўзбекистон Республикасида оммавий тадбирларни ташкил этишда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси органларига зиммасига юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июльдаги “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 205-сонли ва 2024 йил 13 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 89/12-сонли ҳамда 2024 йил 12 сентябрьдаги “Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги 569-сонли қарорлар талаблари ижросини жойларда тўғри бажарилмаётганлиги оқибатида, фуқароларнинг тўпланиши билан боғлиқ ҳар қандай кўринишдаги тадбирларнинг ташкилотчилари томонидан оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ички ишлар органларини хабардор қилмасдан туриб (чора-тадбир белгилаш ёки шартнома тузмасдан) ўзбошимчалик билан оммавий тадбир ўтказиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Асос
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июльдаги 205-сонли қарорининг 5-банди “Рухсатнома олгунга қадар оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва бошқа шахслар оммавий ахборот воситаларида, Интернет тармоғида оммавий тадбирнинг ўтказилиши тўғрисида эълон бериш, реклама материалларини тарқатиш, оммавий тадбирни ўтказиш жойи, санаси ва вақти тўғрисидаги маълумотларни бошқа тарзда тарқатиш, чипталар сотилишини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмаслиги, 6-банди “тадбир ташкилотчилари уни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида ички ишлар органларини камида 10 кун олдин ёзма равишда хабардор қилиши шартлиги”;
Шунингдек,
-2024 йил 13 февралдаги 89/12-сонли қарорнинг 1-қисми, а-банди “Оммавий тадбир ташкилотчиси томонидан оммавий тадбир ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашга доир чора-тадбирлар" тадбирнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда Миллий Гвардия ёки Ички ишлар органлари томонидан пулли хизмат кўрсатиш асосида амалга оширилиши белгилаб берилган қарор талабларига тўлиқ риоя қилиниши белигилаб берилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 июньдаги “Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида” ги 360-сонли қарори 1-бандида “Оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланганлиги” кўрсатиб ўтилган.
Ҳурматли фуқаролар!
Юқорида таъкидлаб ўтилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинмаган ҳар бир ҳолатда жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланишини асло унутманг.