27 Апрел 2023 йил
439
Ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар энди қонун олдида жавоб беради
2019 йилнинг июнь ойида Шофиркон тумани "Чандир" маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган Қ.Ф. алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Ғиждувон тумани “Пахтаобод” маҳалласида яшовчи, фуқаро С.Н.га унинг ўғли Б.Е. ни олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, олинган пулларни ўзининг шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб юбориб, жабрланувчига 25.540.710 сўмлик моддий зарар этказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисмии билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.