14 Июн 2023 йил
537
Ғиждувон туманида ўз яшаш уйининг томорқасида гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётган шахс фош этилди
Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2023” кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбирлар доирасида олинган тезкор маълумот асосида 2023 йилнинг 10 июнь куни туманнинг “Зарафшон” маҳалласида яшовчи 1976 йилда туғилган А.У. исмли шахснинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилган.
Натижада, ушбу шахснинг ёрдамчи хўжалигига қарашли томарқасида тақиқланган, таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган уч туп “Каннабис” (каноп) ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.