23 Май 2023 йил 180

Қоракўл: Олис туманлар ички ишлар органлари ходимларга тизимда янги қабул қилинган идоравий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда уларнинг касбий билим ва кўникмаларини янада оширишга қаратилган сайёр ўқув йиғини ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сонли Қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарор асосида ички ишлар органлари ходимларига тизимда янги қабул қилинган идоравий ҳужжатларни мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда уларнинг касбий билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида ИИВ томонидан жорий йилнинг 12 май кунидан бошлаб барча ҳудудий ИИО бўйлаб ўқув машғулотлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, ИИВнинг тегишли фармойиши талаблари асосида бугун, 23 май куни Бухоро вилоятининг  Қоракўл маданият саройида туман ИИБ ҳамда Жондор ва Олот ҳудудий ички ишлар органларининг ходимлари иштирокида сайёр ўқув йиғинлари ўтказилиб, якунда ходимларнинг олган билим ва кўникмалари даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари ҳам қабул қилинди.

Қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтган сайёр ўқув жараёнларида ИИВ ММИ ва КБТД масъуллари подполковник М. Тўраев ҳамда катта лейтенант Н. Турғуновлар томонидан мавзу юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумотлар ва ижроси бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech