27 Июл 2024 йил 2043

Қоровулбозор туманида ҳам "Пробация ойлиги" доирасидаги профилактик тадбирлар қизғин давом этмоқда

Қоровулбозор туманида "Пробация ойлиги" доирасида ёшларни қўллаб қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жойларда ўтаётган раҳбар ва ёшлар учрашувлари ёшларимизнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Туманнинг Имом Бухорий маҳалласида сектор раҳбарлари томонидан Пробация ҳисобида турган ёшларнинг муаммо ва мурожаатлари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Бунда, туман ИИБ Пробация ҳисобида турувчи ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга томорқа ерларини ажратиб бериш, моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш ва бошқа бир қатор масалаларга қонуний ечим топиш чоралари белгиланди ва шу куннинг ўзида икки нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди!

Пробация ойлиги доирасидаги тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Text to speech