Ўйиндан ўт чиқди: Когон туманида футбол ўйини вақтида маҳалладошини уриб ўлдириб қўйди
Когон тумани ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2023 йил 29 май куни соат 22:30 ларда Когон тумани “Сорғун” маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган А.л. исмли шахс туманнинг “Б.Нақшбанд” маҳалласи “Кулолон” қишлоғида жойлашган “Мини футбол майдончасида ўзаро футбол ўйини вақтида маҳалладоши, 1996 йилда туғилган Ҳ.О. исмли таниши билан жанжаллашиб, жанжал вақтида унинг юз соҳаси ва танасининг дуч келган жойига уриб тепиб, суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра оғир тан жароҳати етказган.
Жабрланган фуқаро Ҳ.О. олинган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан А.Л. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.