13 Апрел 2023 йил
777
Ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди
Бухоро шахар Алпомиш кўчасида яшовчи, С.Н. ўзининг яшаш хонадонида икки-уч нафар фохиша қизларни сақлаб, моддий манфаат эвазига қўшмачилик қилиб, уйида фоҳишахона ташкил қилиб келган.
2023 йил 5 апрель куни олинган тезкор маълумот асосида ўтказилган текширув давомида, С.Н. ўзининг яшаш уйида Ў.М. ва Ш.Х. исмли қизларни бошқа эркаклар билан жинсий алоқа қилишга шароит яратиб берганлиги учун жами 450.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.