17 Апрел 2023 йил 715

Ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган нафақахўр эркак фош этилди

2023 йил 13 апрель куни соат 12:30 ларда Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган «Бухоро вилояти ҳудудида фоҳишахона сақлаш борасидаги ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши кураш» тадбири давомида Бухоро туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган Я.М. исмли нақахўр эркак фоҳишахона ташкил этиш йўли билан текин даромад ортириш мақсадида қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўзи яшаб келаётган туманнинг «Работиқалмоқ» маҳалласида жойлашган яшаш хонадонида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқада бўлиши учун зарур шароитларни яратиб бериб, эвазига 100.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, фоҳишахона сақлаш жиноятини содир қилганли аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech