27 Феврал 2023 йил
652
Ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган вобкентлик шахс ушланди
Вилоят ҳудуди бўйлаб олиб борилаётган кенг қамровли “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари давомида Вобкент тумани Кумушкент маҳалласида яшовчи, 1946 йилда туғилган нафақадаги шахс 2023 йил 18 февраль куни яшаш уйида бир эркак ва аёлни жинсий алоқада бўлишлари учун алоҳида хона ажратиб, шароит яратиб бериб, эвазига 50.000 сўм пулларни олиб, фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.