19 Май 2023 йил
561
Ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган яна бир аёл фош этилди
2023 йил 13 май куни соат 12:20 ларда Бухоро вилояти ҳудудида "Фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноятларни олдин олиш" борасида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Бухоро шаҳар "б.Нақшбанд" маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган К.Д. ўзи яшаб келаётган уйида бир эркак ва аёлларнинг жинсий алоқа қилишлари учун алоҳида хона ажратиб шарт- шароит яратиб бериб, бунинг эвазига 60.000 сўм пулларни олиб, фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.