Ўз уйида қиморхона ташкил қилган ғиждувонлик шахслар фош этилди
2023 йил 2 апрель куни соат тахминан 01:30 ларда Ғиждувон туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг «Сарвари» маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Ҳ.Ф. шу қишлоқда яшовчи жияни 1998 йилда туғилган Р.О. билан олдиндан тил бириктириб, ўз яшаш хонадонида 7 нафар фуқароларни йиғиб, моддий манфаат кўриш эвазига қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин ташкил қилганлиги аниқланган.
Тезкор тадбир давомида қимор ўйини ўтказилаётган жойдан жами 1.846.000 сўм пуллар ҳамда «ДБК» ёзувлари тушурилган 2 дона қутида бўлган қимор ўйнаш учун мўлжалланган карталар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.