20 Феврал 2023 йил
608
Ўз хонадонида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди
Жорий йилнинг 10 февраль куни тахминан соат 15:00 ларда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган «Ҳудудларда фоҳишахона сақлаш борасидаги ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш» тадбири давомида 1985 йилда туғилган Ҳ.о. исмли аёл ўзи истиқомат қиладиган Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида жойлашган уйида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб бериб, бунинг эвазига улардан 150.000 сўм нақд пул олиб, фоҳишахона ташкил этгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.