16 Июн 2023 йил 417

Ўзаро ҳамкорлик меморандумига кўра жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан

Аввал хабар берганимиздек, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Бухоро давлат университети ўртасида “Вояга етмаганлар, ёшлар ва хотин-қизлар орасида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар” хусусида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Жумладан, ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Ромитан туманида муқаддам судланган, профилактик ҳамда пробация ҳисобларида турган хотин-қизлар, ёшлар ва вояга етмаганларга ҳуқуқий, ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилди.

Бунда, туманда вояга етмаганлар ва ёшлар, шунингдек, аёллар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг сабаб-оқибатларини илмий-амалий тадқиқ этиш, жиноятларни келтириб чиқарувчи омиллар социал-психологик жиҳатдан бирма-бир ўрганилди.

Шунингдек, вояга етмаганлар, хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилиб, малакали психолог мутахассислар томонидан ҳар бир тоифадаги шахс билан индивидуал суҳбатлар олиб борилди. Содир этилган жиноятлар ва уларнинг сабаб-оқибатлари батафсил таҳлил қилиниб, ҳар бир шахсга малакали мутахассислар томонидан ижтимоий-психологик хизматлар кўрсатилди.

Text to speech