19 Август 2023 йил 908

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давомида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ҳамда ёшларининг таълим тарбия олиши учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи генерал-майор Даврон Назармухамедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида ўрганишлар олиб борди.

Вазир ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Жондор тумани бўлди.

Ҳудудий ички ишлар органида бўлган вазир ўринбосари аввало, маъмурий бинода ходимлар ва аҳолига яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларга эътибор қаратди.

Ўрганиш давомида туманда криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилган ишлар, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлаётган омиллар бирма бир таҳлил қилинди.

Жараёнда содир этилган ҳар бир жиноятга сабаб бўлган омиллар илмий ёндашув асосида чуқур таҳлил қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олиниб, аниқланган камчиликлардан зудлик билан хулоса чиқарган ҳолда аниқ муддатлари белгиланган, манзилли чора-тадбирларни белгилаш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедовнинг кейинги йўналиши Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Даволаш профилактика муассасалари Тиббиёт бўлими госпиталига ташриф буюриш билан давом этди.

Вазир ўринбосари госпиталда ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ўрганиб, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини таъминлаш энг устувор вазифа эканлигини алоҳида таъкидлади.

Ички ишлар вазирлиги Бухоро Академик лицейида бўлган вазир ўринбосари ўқувчи ёшлар ва ўқитувчи ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим жараёнида қўлланилаётган янги инновацион лойиҳалар билан ҳам яқиндан танишди.

Жараёнда мамлакатимиз эртанги эгалари ҳисобланмиш ёшларнинг таълим-тарбияси бугуннинг энг муҳим масаласи эканлиги таъкидланиб, уларга етарли имкониятларни яратиб бериш кераклиги борасида топшириқлар берилди.

Text to speech