19 Август 2023 йил 884

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов ички ишлар органлари хизматига қабул қилинган номзодлар билан учрашув ўтказди

Бугун, 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи генерал-майор Даврон Назармухамедов ҳамда Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимовлар вилоят ички ишлар органларининг бўш офицерлик ҳамда сафдорлик лавозимларига янгидан қабул қилинган номзодлар ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда визир ўринбосари мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича республикада яхлит ҳуқуқий тизим яратилиб, унда ички ишлар органлари ходимлари муҳим ўрин эгаллашини алоҳида таъкидлади.

Ҳар бир ички ишлар органлари ходимининг жисмонан соғлом, жанговар шай, юксак билим, кенг дунёқарашга эга бўлиши, "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз" деган концептуал ғоя асосида ўз фаолиятини олиб бориши, қонунийликка, хизмат интизомига риоя қилиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиши “Янги Ўзбекистон - янги ички ишлар органлари” тизимини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши айтилди.

Шунингдек, учрашувда ИИО фаолиятига оид чиқарилаётган янги қонун, қарор, фармон, меъёрий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти, ходимларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар хусусида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида ички ишлар органлари хизматига қабул қилинган ёш ходимларнинг келгуси фаолиятларига омад ва зафарлар тиланди.

Text to speech