15 Август 2023 йил 927

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Фаррух Юсупов бошчилигида Бухоро шаҳри ҳамда тумани шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиниши ҳамда коррупцион ҳолатларни олдини олиш юзасидан таҳлилий-танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Дастлаб, йиғилишда ходимлар орасида хизмат фаолияти давомида камчиликларга йўл қўйган, улар иштирокида аниқланган салбий ҳолатлар ўқиб эшиттирилиб, қонунийликка риоя этиш борасида тегишли огоҳлантиришлар берилди.

Шунингдек, коррупция ва унинг оқибатлари, вужудга келиш тарихи, бугунги халқаро жамоатчиликнинг коррупцияга қарши фаолияти ва Ўзбекистонда коррупцияни олдини олиш, халқ манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Йиғилиш сўнггида, шахсий таркибга бугунги муҳокамадан керакли хулосани чиқариб, самарали ва натижали ишни ташкил этиш ҳудудларда содир этилаётган жиноятлар салмоғини камайтириш, хизматга совуққонлик билан қарамаслик, порахўрлик ва таъмагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Бу каби муҳокама йиғилишлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.

Text to speech