2 Март 2023 йил 415

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро академик лицейида Бухоро вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими ҳамкорлигида илмий амалий кўргазма ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори тегишли банди ҳамда Ички ишлар Вазири ўринбосари полковник Я.Aбдулхаковнинг 2022 йил 05 март кунидаги кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ Бухоро академик лицейи ўқув жараёнларида криминалистика фанидан ўқув-амалий машғулотларини ўтказиш бўйича режага мувофиқ Бухоро вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими ҳамкорлигида илмий амалий кўргазма ташкил этилди.

Дастлаб лицей ўқувчиларига “Криминалистик баллистика ва унинг вазифалари, криминалистик баллистиканинг объектлари тўғрисидаги маълумотлар, ўқотар қуроллар ва ўқ дорилар, ҳодиса жойида ўқ отиш изларини тўплаш, қурол ва ўқ изларини кўздан кечириш, қйд қилиш ва дастлабки тадқиқотлар ўтказиш, портлаш таснифи, портловчи моддалар, портлатиш мосламалари ва объектларини излаш, топиш, қайд этиш ҳамда портлаш техник экспертизасини тайинлаш” мавзуларида амалий ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро академик лицейи ўқувчиларининг касбга бўлган садоқати ва қизиқишларини ошириш мақсадида Эксперт-криминалистика хизматида мавжуд ҳаракатланувчи мобил криминалистик лаборатория ва унда мавжуд техника воситалар намойиши ўтказилиб, лабораториянинг имкониятлари ва самарадорлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек жиноят содир этилган жойни кўздан кечириш, ашёвий далилларни топиш, қайд этиш, олиш, қадоқлаш ва тергов органларига тақдим этиш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилди.

Тақдимотда вилоят ҳозирги кунда Эксперт-криминалистика марказида ўтказилаётган экспертиза турлари, экспертиза ўтказиш учун асослар, экспертизага тақдим этиладиган объектлар ҳақида сўз юритилиб, жиноят ва ҳодиса жойларидан олинган ва жиноятларни фош  этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ўқ отиш изларини тўплаш, қурол ва ўқ изларини кўздан кечириш, қайд қилиш ва дастлабки тадқиқотлар ўтказиш, портлаш таснифи, портловчи моддалар, портлатиш мосламалари ва объектларини излаш, топиш, қайд этиш ҳамда портлаш техник экспертизасини тайинлаш тўғрисида сўз юритилди.

Тадбир давомида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Text to speech