Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Бухоро академик лицейи битирувчиларига дипломлар топширилди
Бугун, 25 июнь куни Бухоро шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Бухоро академик лицейи Саф майдонида битирувчиларга диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, ички ишлар органларининг фахрийлари, академик лицей ўқитувчилари ва битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тантанали тадбирни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев ошиб берди ва битирувчиларни табриклаб, уларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришида зафарлар тилади.
Жорий йилда академик лицейни томомлаётган жами 384 нафар ўқувчиларга дипломлар топширилди ва битирувчилар орасида ўқишни аъло баҳоларга ўқиб, ўрнак кўрсатган 29 нафар ўғил ва қизга аъло даражадаги диплом ва сертификатлар берилди.
Шунингдек, ўқиш давомида фанларни яхши ўзлаштириб тенгдошларига намуна бўлган, спорт мусобақаларида юқори натижага эришган битирувчиларга ҳамда уларнинг устозларига ва ота-оналари ҳам вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан муносиб тақдирланди.