18 Июл 2023 йил 536

Ўзганинг хонадонига ўғирликка тушган фарғоналик шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 14 июль кунидан 15 июлига ўтар кечаси номаълум шахс ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида  Ғиждувон тумани “Биёсин” маҳалласида яшовчи бошқа бир фуқаронинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонда бўлган бир дона баҳоси 2.5 млн сўм бўлган “Samsung- А30” русумли уяли алоқа воситаси ҳамда бир дона баҳоси 11.800.000 сўмлик “АСЕR” русумли ноутбукни яширин равишда ўғирлаб, жабрланувчига жами 14.3 млн сўмлик зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор-техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Фарғона вилояти Қува тумани “Тинчлик” маҳаллсида яшовчи, 1987 йилда туғилган В.О. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech