27 Апрел 2023 йил 433

Ўзига тегишли бўлмаган савдо дўконини 50.800 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бухоро шаҳар "Ж.Икромий" маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган Қ.О. Бухоро шаҳар "Истиқлол" маҳалласида яшовчи, Т.Р. ва "Гулистон" маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган С.Ш. исмли аёлларга ўзини аслида фаолияти тугатилган “Шухрат Барака Рамзан” МЧЖ раҳбари ҳамда “Мансуров Алишер” деб таништириб, уларга гўёки нотурар жойни (савдо дўкони) сотишни ваъда қилиб, сохта шартнома ҳамда сохта паспорт нусхасини тақдим қилиш йўли билан уларнинг ишончига кириб, жабрланувчилардан жами 50.800 АҚШ долларини алдов йўли билан қўлга киритишга эришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси  4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech