Пахта йиғим-терими мавсуми олдидан трактор тиркамалари кўрикдан ўтказилмоқда
Хабарингиз бор, бугунги кунда пахта ҳосилини парваришлаш ишлари авж паллага кирган бўлиб, миришкор деҳқонларимиз томонидан кўламли агротехник тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Мавсум арафасида пахта ҳосилини ҳеч қандай талофатсиз, хавфсиз равишда қабул пунктларига етказиш галдаги вазифалардан бири ҳисобланади.
Шу боисдан Бухоро вилояти ҳокимининг топшириғи ва сектор раҳбарларининг назорати остида барча пахта ҳосилини ташишга мўлжалланган трактор тиркамалари пахта қабул қилиш пунктларига йиғилган ҳолда кўрикдан ўтказилиб, капитал таъмирдан чиқарилмоқда. Бунда ички ишлар органлари ходимлари алоҳида жонбозлик кўрсатишмоқда.
Жорий йилнинг 15 август куни Олот ва Қоракўл туманларига борган вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, тегишли мутасаддилар билан биргаликда мазкур жараёнларни яқиндан ўргандилар.
Бунда, пахта ҳосилини ташиш учун мўлжалланган трактор тиркамаларининг таъмирдан чиқарилиши, уста ва зарурий эҳтиёт қисмларнинг мавжудлиги, эҳтиёт қисмларини етказиб бериш билан боғлиқ мавжуд муаммоларни ўрганиб, мутасаддиларга қатор тавсия, кўрсатма ва топшириқлар бердилар.