“Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Қоровулбозор туманида тарғибот тадбирлари олиб борилди
Қоровулбозор туманида аҳоли орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлигини барвақт олдини олиш мақсадида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан профилактика инспекторлари ва кенг жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, фуқаролар ўртасида профилактик тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳар бир ҳудудда жиноятчиликка қарши кескин курашиш ва унинг механизмлари аниқ мисоллар билан тушунтирилди.
Вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ёки қаровсизлиги оқибатида унинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф туғдирадиган ёхуд уларнинг ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишини олдини олиш, бунда ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакилларининг ўрни ва ролини ошириш, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш борасида манзилли ишлар амалга оширилди.
Туман 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи F.Vafayev томонидан маҳаллаларда яшовчи «Ёшлар» ва «Аёллар» дафтарларига киритилган фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказиб, уларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб, назоратга олинди.
Шунингдек, маҳаллалар вакиллари ва фаоллари иштирокида маҳалла ҳудудида яшовчи нотинч оилалар ҳолидан хабар олиниб, жиноят содир этилишининг олдини олиш бўйича якка тартибдаги профилактик ишлар олиб борилиб, оилаларнинг муаммолари ҳал этилди.
Маъмурий ҳудудда яшовчи ов қуролига эга бўлган шахсларнинг қуроллари бирма-бир кўздан кечирилиб, қурол эгалари билан профилактик тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.
Фуқароларга ўғирлик, фирибгарлик, кибер жиноятчилик ҳамда оилавий низолар натижасида келиб чиқадиган жиноятларни олдини олиш, ушбу жиноятларнинг қурбонига айланиб қолмаслик чоралари белгиланган махсус буклетлар тарқатилди.