1 Феврал 2025 йил 724

Пешку тумани Ички ишлар бўлимида фаолият олиб бораётган профилактика инспекторларининг ҳуқуқий ва касбий билим кўникмаларини оширишга қаратилган сайёр ўқув семинар машғулотлари ўтказилди

Ўқув семинарларида дастлаб ходимларга соҳага оид Қонун, Президент қарор ва Фармонлари, Ички ишлар вазирлигининг буйруқлари мазмун моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, Ички ишлар органларида жиноят ва ҳодисаларга оид аризалар, хабарлар ҳамда бошқа маълумотларни кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асослари ва тартиби, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун, профилактика инспекторлари томонидан жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар юзасидан олиб борилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, хусусида батафсил тушунчалар берилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси қонун ва қонун ости ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмуни ва моҳияти, очиқлик шароитида хизматни қандай олиб бориш, ички ишлар органлари ва жамоатчилик назорати субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги қандай бўлиши кераклиги, ахборот тарқатиш жараёнида қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар мавжудлиги, хусусида ҳам атрофлича тушунтиришлар берилди.

Маълумот ўрнида, профилактика инспекторларининг ҳуқуқий ва касбий тайёргарлигини оширишга қаратилган ўқув-амалий курслари якуни бўйича тест имтиҳонлари қабул қилиб, ходимларнинг эгаллаган билим ва кўникмалари синовдан ўтказилади.

Text to speech