Пешку туманида амалга оширилаётган кенг кўламли манзилли ҳамда тезкор профилактик тадбирлар самарадорлиги жойига чиқиб ўрганилди
Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги масъуллар бевосита ҳудудларда бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганмоқда.
Комплекс ўрганишлар Пешку туманида ҳам ўтказилиб, иш самарадорлигини оширишга доир чора тадбирлар белгилаб олинди.
Дастлаб, туманнинг "Чиғирчи" маҳалласида ПҚ-1-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 801-сонли Қарорлари талаблари асосида криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирларнинг натижадорлиги, мавжуд муаммолар ҳамда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар бирма-бир муҳокама қилинди.
Шундан сўнг Янгибозор маҳалласида "Намунали хавфсиз кўча” ва “Намунали хавфсиз йўлак” лойиҳалари жойига чиқиб кўздан кечирилди.
Жараёнда маҳалланинг белгилаб олинган нуқталарига интеллектуал видеокузатув камераларини ўрнатиб "Тезкор бошқарув Маркази"га интеграция қилиш, ижтимоий ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ва хонадонларни қўриқловга олиш ва ташвиш сигналларини ўрнатиш борасида олиб борилган ишлар ҳам ўрганилди.
Ўрганишлар якунида тезкор йиғилиш ўтказилди. Бунда жорий йилнинг 22-29 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятида олиб борилган комплекс инспекторлик текшируви якунлари юзасидан ўтказилган якуний йиғилишда берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.
Танқидий-таҳлилий, юзма-юз очиқ мулоқот тарзида ўтган йиғилишда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан соҳавий хизматлар масъулларининг амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботлари тингланди.
Жараёнда, туманда жорий йилнинг бугунги кунига қадар қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, омил бўлган шарт шароитлар, жиноятларнинг турлари, содир этган шахсларнинг тоифалари кесимида чуқур таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб берилди.
Шу билан бирга, Ички ишлар вазирининг алоҳида Фармойиши асосида Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" ҳамда "Қорадори - 2025" кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари доирасида Пешку туманида амалга оширилган ишлар ва натижалар ҳам бирма-бир кўриб чиқилди.
Якунда, салбий натижалар қайд этган 6 нафар ходимларга интизомий чораларини қўллаш, 6 нафар юқори натижага эришган ходимларни рағбатлантириш , бир нафар ходимнинг амалдаги интизомий жазосини муддатидан олдин ечиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди ҳамда шахсий таркиб ўртасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунбузарликларни олдини олишга доир профилактик огоҳлантирув ва тушунтириш ишлари ҳам олиб борилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан йўл қўйилган интизом бузиш ҳолатлари аниқ мисолларда улар эътиборига етказилди.
Ўрганиш ва якуний йиғилиш давомида аниқланган ҳар бир масала ҳамда муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга манзилли топшириқлар берилиб ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бу каби ўрганишлар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам изчиллик билан давом этмоқда.