9 Январ 2025 йил 1717

Пешку туманининг Навгаҳон маҳалласида жиноятчиликнинг «маҳаллабай» муҳокамаси ўтказилди

Муҳокамада вилоят прокурори ўринбосари Алиакбар Пулатов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов, вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Ҳафиза Артикова, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоят ҳамда ҳудудий идоралараро комиссиясига аъзо ташкилотлар мутасаддилари, ҳамда маҳалла «еттилиги» вакиллари иштирок этишди.

Содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, унга омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан сўз юритилди.

Маҳаллада келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида, «хонадонбай», «оилабай» ва «фуқаробай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, маҳалладаги оила турмуш доирасидаги муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами билан тизимли иш олиб бориш кераклиги тўғрисида топшириқлар берилди.

Text to speech