Пешку тумани 3-секторига қарашли ҳудудларда ҳам “хонадонбай” ўрганиш ишлари давом олиб борилмоқда
Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан берилган топшириққа асосан ҳудудлар бўйлаб аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари сектор раҳбарлари ҳамда ҳудудларга бириктирилган масъул раҳбарлар томонидан ўрганилмоқда.
Куни-кеча Пешку туманининг маҳаллаларига бириктирилган масъуллар билан алоҳида йиғилиш ўтказилиб, улар зиммаларидаги вазифалар юзасидан алоҳида Йўриқнома ўтказилди.
Бунда ҳудуд профилактика инспекторлари ва маҳаллаларга бириктирилган мутасадди ходимлар билан ижтимоий ҳимоя муҳтож ва муаммоли хонадонларга кириб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чораларини кўриш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Шундан сўнг “хонадонбай” ўрганиш ишлари олиб борилиб, қиш мавсумини беталафот ўтказиш, электр энергияси ва газ таъминоти, ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш бўйича муаммоли масалалар бирма-бир ўрганилди.
Кун давомида жами 810 та хонадонлар ўрганилиб, мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Пешку тумани ИИБ ҲПБ ҳудуд профилактика инспекторлари томонидан ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг ўзаро оилавий келишмовчиликлари ҳам атрофлича ўрганилиб, мутасадди идоралар вакиллари иштирокида ўзаро келишмовчиликлар яраштириш орқали ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, аҳоли ўртасида кибержиноятчилик ва унинг турлари, содир этилиш механизмлари, янги усул ва услублари, хусусан пластик карталардан фирибгарлик ёки яширин равишда пул ечиб олиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хонадон ўғирликларини олдини олиш, қарз-олди бердиси билан боғлиқ ҳолатлар қонуний тартибда расмийлаштиришга доир профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Пешку тумани ИИБ ходимлари ва фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда
қиш мавсумида содир этилиши мумкин бўлган ёнғин ва аҳолини ис газидан заҳарланиши билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Шу билан бирга ички ишлар органлари ва тиббиёт муассасаларининг профилактик ҳисобида турувчи шахслар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш мақсадида мазкур тоифа шахслар билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Ўрганишлар доирасида туман деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда нарх навоси ҳам кўздан кечирилди. Жараёнда нарх навонинг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш, озиқ овқат захираларини яратиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.