Пешку тумани ИИБда 3 ойлик иш натижалари муҳокама қилинди
Маълумки, вилоят бўйлаб Ички ишлар органларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларнинг чораклик якунлари чуқур таҳлил қилиниб, кенг муҳокама қилиб келинмоқда.
Жумладан, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Тергов бошқармаси бошлиғи Оқил Ҳасанов бошчилигида Пешку тумани ИИБ тегишли соҳавий хизматлар масъуллари иштирокида ходимларнинг кундалик иш фаолияти, маҳаллаларда 3 ой давомида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар муҳокамасига бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказилиб, ҳисоботлар тингланди.
Бунда, жиноятлар таҳлилидан келиб чиқиб, ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, кундалик хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳамкорликда фаолият олиб борувчи бошқа соҳавий хизматлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоатчилик асосида ташкил этилган патруллик гуруҳларининг хизмат йўналишларини маҳаллалар кесимида қайта тақсимлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ариза ва хабарларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ходимлар юритувидаги ҳужжатлар, ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида «маҳаллабай», «хонадонбай», «фуқаробай» ишлаш борасида манзилли топшириқлар берилди.
Аниқланган муаммоларни ҳал этиш, камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.