Пешку туманида фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди
Пешку тумани «Малишояк» маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган S.Sh. исмли эркак қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, туманнинг «Янгибозор» маҳалласидаги ўзи яшаб келаётган хонадонда фоҳишахона ташкил қилиб, бегона шахсларнинг жинсий алоқа қилишлари учун муайян шароит яратиб келиб, бунинг эвазига моддий манфаат кўриб келган.
Жумладан, 2023 йил 6 март куни I.H. исмли эркак ва H.M. исмли аёлнинг жинсий алоқада бўлиши учун шарт-шароит яратиб, эвазига 40.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, «мижозларга» уйни бўшатиб, бу фаолиятдан даромад олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.