12 Январ 2023 йил 776

Пешку туманида табиий газ қувурларига ноқонуний қурилмалар ўрнатган фуқаролар аниқланди

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан содир этилаётган табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ижтимоий объектлар ва аҳоли хонадонларига газ босимини бир меъёрда етказиб беришни таъминлаш мақсадида Пешку туманида ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда газ таъминоти ҳудудий бўлимлари ходимларидан иборат тезкор гуруҳлар томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли хонадонларида тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.

Туманининг Туркистон, Куёвхўжа маҳаллаларида ўтказилган ана шундай тадбирлар давомида жами 520 та хонадонлар кўздан кечирилди.

Жараёнда 25 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ, яъни газ қувурларига сўрғич мосламаларини ўрнатиш ҳолатлари аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтК. нинг 101-моддасига асосан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун суд муҳокамасига юборилди.

Text to speech