Пешку туманида вояга етмаган шахслар ўғирлик содир қилди
2022 йил 23 декабрь куни номаълум шахс, Пешку тумани Навоий маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган M.С. нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, уй ичидан унга тегишли бўлган 5.000.000 сўми, 2.000 АҚШ доллари ва 7000 Россия рублини, шунингдек, баҳоси 2.000.000 сўмлик «Самсунг» русумли уяли телефонини ҳамда унга тегишли бўлган чет элга чиқиш паспортини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман IIB томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Пешкў туманида яшовчи, вояга етмаганлар 2006 йилда туғилган K.И. тенгдоши Ч.Н. БИЛАН олдиндан жиноий тил бириктириб содир қилганликлари аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахсларнинг худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда