22 Ноябр 2022 йил 792

Пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 12 октябрь кунидаги кўрсатмаси асосида Бухоро вилоят Ички ишлар органлари томонидан бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласига қарши бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан 20 ноябрь кунига қадар 19 ҳолатда пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолат аниқланиб 12.005.000 сўмлик 38.113 дона пиротехника воситалари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Жумладан; 2022 йил 15 ноябрь куни соат 11:00ларда Вобкент тумани «Бешработ» маҳалласида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш шахобчасида шу қишлоқда яшовчи, фуқарога тегишли бўлган жами 6 000  дона «Трения» ёзувли пиротехника воситаси борлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 1851-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун туман судига юборилди.

Бухоро вилояти ИИБ ва Ғиждувон туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, жорий йилнинг 21 ноябрь куни, соат тахминан 12:00 ларда Ғиждувон туманидан кесиб ўтувчи М-37 йўлидан ҳаракатланиб ўтаётган, оқ рангли, «Дамас» русумли автомашина шубҳа уйғотганлиги сабабли, туманнинг «А.Ғиждувоний» маҳалласида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автомашинанинг юкхонасида «Микки-Маус» ёзувли 3 дона картон қоғоздан ясалган қутилар ичида, «Трения» ёзувли 134 блок, ҳар бир блок ичида 10 қутидан жаъми 1.340 қути пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Text to speech