Пластик картадан пул ўмарган фарғоналик шахс ушланди.
2022 йил 15 июнь кунидан 31 октябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Пешкў тумани Янгибозор маҳалласида яшовчи фуқарога тегишли бўлган Халқ банки туман филиали томонидан берилган пластик картаси ҳамда яна 9 нафар фуқароларнинг пластик карталаридан жами 35.566.000 сўм миқдордаги пул маблағларини яширин равишда талон-тарож қилиб, жиноят содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Фарғона вилояти Фарғона туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган С.Д содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахсларнинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.