16 Август 2023 йил 668

Профилактика инспекторлари билан учрашувлар давом этмоқда

Хабар берганимиздек, шу кунларда вилоят ҳокими Ботир Зарипов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 10 - 11 август кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини вилоятда самарали ташкил этиш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилидан келиб чиқиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, бу борада келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаш мақсадида ҳудудларда профилактика инспекторлари билан учрашмоқда.

Ана шундан тадбирлардан навбатдагилари Қоровулбозор, Когон тумани ҳамда Когон шаҳридаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларидаги профилактика инспекторлари иштирокида ўтказилди.

Вилоят раҳбари профилактика инпекторларининг аввало, шахсий ҳаёти, шунингдек, хизмат олиб бораётган ҳудудларидаги муаммо ва таклифларини бирма-бир тинглади.

Шу билан бирга профилактика инспекторлари олдида турган энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтилди. Жумладан, аҳолининг осойишталиги, энг аввало, маҳаллада тўғри йўлга қўйилиши зарурлиги таъкидланди. Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилиб, бу борадаги фаолият маҳаллалар кесимида танқидий таҳлил этилди.

Вилоят ҳокими маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ажримларни камайтириш, ёшлар тарбиясида маҳалланинг ролини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жойларда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, экстремизм ва терроризмга, одам савдосига қарши ҳушёрликни ошириш сингари долзарб масалалар хусусида атрофлича тўхталди.

Шунингдек, қонунбузарликларнинг сабаб ва омилларига эътибор қаратилиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашга янгича ёндашиш, профилактика инспекторларининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Шаҳар – туманлар ҳокимлари ва ИИБ бошлиқлари ҳамда профилактика инспекторлари иштирок этган учрашувларда тартиб-интизом, қонунларга ҳурмат, аҳолининг осойишталиги, энг аввало, маҳаллада тўғри йўлга қўйилиши зарурлиги таъкидланди.

Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторининг ишини енгиллаштириш билан бирга натижадорлигини ошириш маслаларига алоҳида аҳамият қаратилиб, бу борада айрим ҳудудлардаги профилактика инспекторларининг фаолияти танқидий таҳлил этилди ҳамда профилактика инспекторларнинг билимини ошириш бўйича раҳбар ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

Бу каби мулоқотларнинг вилоятдаги барча шаҳар-туманларда тасдиқланган график асосида ўтказилиши кўзда тутилган.

Text to speech