Профилактика инспекторлари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш тавсияномасини қўлга киритиш учун тест синовларини топширди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органлари учун мутахассислар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш ва фаолият самарадорлигини тубдан оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 ноябрдаги “Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-23-сон қарори ҳамда ИИВнинг жорий йил 26 апрелдаги тегишли кўрсатмаси ижроси юзасидан бир қатор режали ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, 2023-2024-ўқув йили учун ҳудудларда профилактика инспекторларини Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат олий таълим муассасалари сиртқи таълим шаклига ўқишга кириши учун тавсиянома бериладиган ходимларни аниқлаш мақсадида бугун, 2 май куни Бухоро шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари Ички ишлар бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида хизмат олиб бораётган жами 85 нафар профилактика инспекторлари махсус тест синовларидан ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ислоҳотлар ички ишлар органлари профилактика инспекторлари олдида турган муҳим вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлашга муҳим замин яратади.