23 Феврал 2023 йил 560

“Қадриятларимиз — бебаҳо бойлик” мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди

Оилалар хотиржам бўлса, аҳоли тинч, кўнгиллар мунаввар бўлади. Зотан, оилада ўзаро ҳурмат, фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор, салбий иллатлардан узоқ бўлиш ва огоҳлик талаб этилади. 

Шу ўринда, миллий қадрият ва анъаналарни улуғлаш, кекса авлод вакилларининг оилани мустаҳкамлаш борасидаги бой ҳаётий тажрибасини ўрганиш, ёшларни касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Когон шаҳрида навбатдаги маънавий тадбир ташкил этилди.

Бунда, вилоят ИИБ ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида туман “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари иштирокида “Аёллар дафтари”га киритилиб, ўз фаолиятини йўлга қўйган хотин-қизлар томонидан ҳунармандлик маҳсулотлари, миллий ва замонавий либослар кўргазмалари намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир давомида вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Дилфуза Шаропова томонидан ҳудудларда оилалар тинчлиги, аҳоли, айниқса хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида сўз юритилиб, бу каби салбий ҳолатлар юзага келмаслиги бўйича маҳалла масъулларига зарурий кўрсатмалар берилди.

Text to speech